Давлат хизматлари агентлиги (ДХА) етказиб бериш билан шуғулланувчи корхоналарнинг автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома (стикер) берилиши билан боғлиқ мурожаатларига муносабат билдирди.

MyTaxi ва Express 24 такси ва етказиб бериш хизматлари асосчиси Акмал Пайзиев 31 март куни унинг компанияси стикерлар ололмагани ҳақида маълум қилди.

«Ҳурматли мижозлар, Express 24даги буюртмаларингиз ушланиб қолаётгани учун узр. Биз мамлакатда таом ва маҳсулотлар етказиб бериш бўйича энг йирик компания бўлишимизга қарамасдан, бирорта ҳам стикер ололмадик», — деб ёзган эди Акмал Пайзиев. Кейинроқ, 3 апрель куни тадбиркор рухсатнома олганини маълум қилди.

Les Ailes ва Chopar умумий овқатланиш тармоқлари асосчиси Аҳмад Мелибоев ҳам 2 апрель куни учинчи кундирки стикер олишни кутаётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Bringo етказиб бериш хизмати, Evos, Street 77, Barbeque Burger умумий овқатланиш тармоқлари, Pie Republic кафеси, фармацевтика компаниялари ва бошқалар ҳам худди шундай вазиятга тушиб қолган.

«Стикерлар имтиёз эмас, карантин шароитидаги қатъий чорадир»

Давлат хизматлари агентлиги стикерларнинг имтиёз эмас, балки карантин шароитидаги қатъий чора эканини маълум қилди.

ДХА маълумотларига кўра, рухсатномаларга бўлган талаб юқорилиги ҳисобга олиниб, давлат хизматлари марказида иш режими 24 соатлик асосида ташкил қилинган.

Одатда янги хизмат жорий эилишидан олдин синовдан ўтказилади, 2−3 ой мобайнида хизмат кўрсатиш бўйича регламент ишлаб чиқилади,бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари тайёрланади, ходимлар ўқитилади. Талабноманинг асослилигини аниқлаш мезонларива ходимлар томонидан барча тафсилотларнинг тушуниши муҳим аҳамият касб этади, дейилади хабарда.

«Ҳозирги ҳолатда эса, янги хизмат 12 соатдан кам бўлган вақт ичида жорий этилди, онлайн-портал иши биркеча-кундузда йўлга қўйилди, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида эса, электрон рақамли имзонинг шартлиги талаби бекор қилинди, карантин сабабли уйга юборилган ходимлар жалб қилинди, зудлик билан уларни ўқитиш ишлари ташкиллаштирилди. Махсус комиссия томонидан тасдиқланган хизмат кўрсатиш тартиби эса 31 мартдан кучга кирди», — дея таъкидланган ДХА хабарида.

Шу кунларда қисқа вақт ичида 150 мингдан ортиқ талабнома келиб тушди, шундан республика бўйича 19 660 та рухсатнома берилди, 46402 тасига рад жавоби берилди, 10 004 таси талабгорларнинг ўзи томонидан қайтариб олинди.

ДХА маълумотларига кўра, бир кунда барча давлат хизматлари марказларида 20 мингдан аризани кўриб чиқиш бўйича холисжисмоний имконият бор. Айни дамда уларни кўриб чиқиш жараёни ИИВорганлари вакиллари билан ҳамкорликдаамалга оширилмоқда.

«Онлайн режимда ишлашга ўтилиши муносабати билан биринчи кунда кузатилганидек одамларнинг тўпланиб туриши ҳозирги кунда мутлақо бартараф этилди», — дейилади хабарда.

Миробод туманидаги давлат хизматлари марказидаги навбат, 29 март.

Курьерларнинг муаммоси:тақдим этилаётган ҳужжатлар сифатида

Агентликнинг қайд этишича, стикер олиш — бу расмий жараёндир, барча ҳужжатлар ўрнатилган талабларга мувофиқ тақдим этилиши керак. Ҳар бир ходим талабномани кўриб чиққанлиги ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги учун жавобгар ҳисобланади. Ижтимоий тармоқларда айрим йирик курьерлик фирмалари ва маҳсулот ташувчилар улар йирик бўлишларига қарамай, стикерлар ололмаётганлари ҳақида шикоятлар ёзишди.

«Ушбу тизим йирик ва кичиккомпанияни бир-биридан ажратмайди. Агарда шундай имконият бўлса, шикоятлар кичик компаниялар томонидан айтилган бўларди ва бу асосли. Шу боис, компаниянинг даражаси ёки „машҳурлиги“ давлат хизматлари марказлари учун ҳеч қандай аҳамиятга эга касб этмайди», — дейилади ДХА хабарида.

Фақат алоҳида ҳолатлардагина Махсус комиссия қарорига кўра, стикерлар давлат хизматлари марказлари тизимидан эмас, бевосита Адлия вазирлиги томонидан берилиши мумкин, бу ушбу комиссия протоколида ҳам ёзиб қўйилган.

Иккинчидан, мазкур йирик курьерларнинг ҳужжатлар билан боғлиқ анча муаммолари бор. Ахир уларҳамиша ўз етказиб берувчилари биланмаълум бир шартномалар тузмасдан ёки ишга олиш тўғрисидаги буйруқларсиз, норасмий тартибда ишлаганлар. Ҳамма шошилинч равишда шартнома тузди ва (вақтинчалик) буйруқ қабул қилди.

«Ижтимоийтармоқларда, айрим ташкилотлар етказиб берувчиларни пулга „ишга жойлаш“ бўйича айрим ишларни йўлга қўяётгани ҳақида хабар тарқатилган пайтда, бу ҳолатда, талабгорларнинг ишончлилигига ишонса бўладими? „Етказиб берувчи“ ҳақиқатан ҳам ҳақиқий етказиб берувчи эканлигини қандай аниқлаш мумкин? Ўз навбатида,ўрнатилган тартибда ходимларнингмеҳнат дафтарчаларини тақдим этиш зарурлиги тўғрисидаги талаблар кўрсатилган. Биронта ҳам етказиб берувчи ушбу талабни тўлиқ қондираолмади», — дея маълум қилди ДХА.

ДХА айрим ташкилотларнинг ижтимоий тармоқлар орқали босим ўтказиши (прессинг)га ўта бошлаши, ҳозирги мураккаб шароитда, жуда номақбул амалиёт, деб ҳисоблашини маълум қилди.

Чиройли рақамлива премиум синфдаги автотранспорт воситалари

Давлат хизматларимарказларида премиум синфдаги ёки чиройли рақамлиавтотранспорт воситаларига стикерлар берилмайди. Расмий нуқтаи назардан қараганда,улар ҳам йўл ҳаракатининг тенг ҳуқуқли иштирокчиси ҳисобланадилар. Ушбу асосда берилган рад жавоблари бўйича ҳам кўплаб шикоятлар келиб тушди.

Шундай бўлса-да, бу каби автотранспортлар ҳам стикерлар олиши мумкин: улар давлат ёки Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Махсус комиссия қарорига бошқа ташкилотлар (тўқимачилик, саноат, ишлаб чиқариш корхоналари ва б.ш) га тегишли бўлишса.

ДХА фуқаролардан бундай автомобилларга берилган айрим стикерлар асоссиз берилган, деб ҳисоблаган тақдирда, агентликка хабар беришларини сўради ва улар текширилиб, зарур ҳолларда стикер бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

Транспорт ҳаракатига тақиқ жорий этилган биринчи кунда Тошкент кўчаларидаги Chevrolet Malibu (30 март).

Коррупцияга қарши тизим

Стикерларга бўлган юқори талаб ва коррупция хавфи мавжуд эканлиги туфайли Адлия вазирлиги томонидан стикерларни бериш жараёнини ички назорат қилиш бўйича 3 даражали махсус тизим жорий этилди. Агентликнингмарказий аппарат вакиллари ҳар бир марказдаги иш жараёнини назорат қилишмоқда, стикерлар беришнинг асослилигини мониторинг қилувчи алоҳида штаб тузилди. Адлия вазирлигида Коррупцияга қарши кураш бўйича бўлим мувофиқлаштириши остида штаб ташкил этилди. У стикер беришдаги барча жараёнлар устидан умумий мониторингни амалга оширади, бу борадаги шубҳали ҳолатларни текширади.

«Шу билан бирга кўпчиликстикерларнинг ортидан қувиб энг асосий масалани унутиб қўйди. Стикерлар — имтиёз эмас, улар шаҳар кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати сезиларли даражада камайган шароитда аҳолининг кескин эҳтиёжларини қондиришда узилишларнинг олдини олиш учун зарур», — дея қайд этди ДХА.