20 мартдан буён халқаро йўналишлар бўйича автобус, темир йўл ва ҳаво транспортида йўловчи ташиш 40 кунга тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Мазкур қарор Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинди.

Ушбу чеклов, автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида амалга оширилаётган юк ташувлари ва ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмайди.