АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер коронавирус сабабли Ҳиндистон, Покистон ва Ўзбекистонга режалаштирилган ташрифини кейинроққа қолдирди, дея хабар қилди вазирлик вакили Алисса Фара.

Пентагон раҳбари Марк Эспер эҳтиёт чоралари сифатида Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Покистон давлатларига кутилаётган ташрифини кейинроққа қолдиришга қарор қилган. Марк Эспер АҚШда қолади ва мудофаа вазирлигининг коронавирусга қарши чоралар кўришида ёрдам кўрсатади.