Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори талаби билан пайшанба куни Женевада чақирилган шошилинч йиғилишда ЖССТ профил қўмитаси расмий номи «2019 n-CoV ўткир респиратор касаллиги» бўлган коронавирус тарқалаётгани сабабли вақтинча бўлса ҳам халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолатни эълон қилиш зарур, деган қарорга келди.

БМТ янгиликлар хизматининг хабар беришича, йиғилиш бир неча соат давом этди: олимлар коронавирус тарқалиши тўғрисидаги маълумотларга ҳар томонлама баҳо беришди. Сўнгги маълумотларга кўра, расман тасдиқланган 7736 та касалликка чалиниш ва фақатгина Хитойнинг ўзида 12 мингдан ортиқ инфекцияни юқтиришда гумон қилиниши ҳолати қўмита аъзоларини ЖССТ бош директорига халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолат эълон қилишни тавсия этишга қарор қилишга мажбурлади.

Учрашувдан кейин журналистлар билан суҳбатда, ЖССТ раҳбари Тедрос Адхан Гебрейсюс янги вирус пайдо бўлишига тезда эътибор қаратган Хитой раҳбарияти ва шифокорларига миннатдорчилик билдирди. Жамоатчилик таҳдид ҳақида ўз вақтида хабардор қилинди, зудлик билан вирусни ўрганиш касалликни ташхислаш усулларининг тезда ишлаб чиқилишига имкон берди. ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга жавобан янгича сифат стандартидир. Аммо энг муҳими, ЖССТ бош директори ишонч билдирдики, мамлакат расмийлари зудлик билан ЖССТни хабардор қилди ва бошқа давлатлар билан маълумот алмашишни йўлга қўйди.

Айнан шунинг учун вирус бутун дунё бўйлаб тарқалмади. Гарчи инфекцияни Хитойдан ташқари яна 18 мамлакатда аниқланган бўлса ҳам, улар барча ҳолатларнинг атиги 1 фоизидан кўпроғини ташкил қилади, бунда касалланганларнинг деярли барчаси олдинроқ Хитойга ташриф буюрганлардир. Ва вируснинг одамдан одамга, ХХРдан ташқарида юқиши ҳозиргача фақат тўрт мамлакатда — Вьетнам, Германия, АҚШ ва Японияда содир бўлган.

Коронавируснинг тарқалиши. ЖССТ харитаси. 7818 та тасдиқланган ҳолат. ХХРда: 7736 — тасдиқланган, 12167 — шубҳалилар, 170 ўлим. Бошқа 18 мамлакатда: 82 та тасдиқланган ҳолат. Манба: БМТ.

Шунга қарамай, халқаро ташкилот мутахассислари фавқулодда вазиятни эълон қилишни зарур деб топдилар: вирус янги бўлиб, у ҳали чуқур ўрганилмаган ва шунинг учун кучайтирилган хавфсизлик чоралари мутахассисларнинг фикрига кўра асослидир. Бугунги кунга қадар 2019 n-CoV 170 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Шу билан бир қаторда, қўмита фавқулодда вазият шароитида касалликнинг тарқалишига қарши курашишда бир қатор тамойилларга риоя этишга даъват қилди, шу жумладан:

— халқаро савдо ва ҳаракатни бевосита чеклайдиган чораларни қўлламаслик;

— фақат тасдиқланган маълумотлар ва ишончли маълумотлар асосида ҳаракат қилиш;

— таҳдидларга қарши чоралар режаларини тайёрлаш, уларда бўшлиқлар мавжудлигини аниқлаш, вирус тарқалишига қарши курашиш учун манбалар мавжуд ёки йўқлигини баҳолаш;

— ЖССТ ва барча манфаатдор томонлар билан беморларни даволаш жараёнида олинган маълумотлар ва билимларни алмашиш.