2 мартдан бошлаб «Бухоро-Хива-Бухоро» йўналиши бўйича тезюрар поездлар қатнови қайта бошланади, дея хабар берди «Ўзтемирйўлйўловчи» ОАЖ матбуот хизмати.

Сафарнинг умумий давомийлиги 5 соат 09 дақиқа. Чипта нархи 59 минг сўмдан бошланади.

Ушбу йўналишдаги биринчи тезюрар поезд қатнови ўтган йилнинг январь ойида йўлга қўйилган эди, аммо кейинроқ қатнов тўхтаб қолди.