Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов Вашингтонда, UFC’даги иккинчи жангида ҳамюртимиз мезбон спортчи Тревор Смитга қарши жанг қилди. Бу ҳақда Olamsport хабар берди.

Уч раундга мўлжалланган жанг учинчи раундда якунига етди. Маҳмуд ўзининг кучли зарбаси билан рақибини нокаут ҳолатига туширди ва UFC’даги иккинчи ғалабасига эришди. Зарбадан сўнг Смитнинг «капа"си ҳам чиқиб кетди ва рақиб анча вақт ўзига кела олмади.

Эслатиб ўтамиз, Муродов UFC’даги илк жангини 28 сентябрь куни ўтказган ва очколар ҳисобига кўра рақибини мағлуб этганди.