Ҳукуматнинг 21 ноябрдаги қарори билан президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Собирович Қосимовга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Бунга қадар Рустам Қосимов президент маслаҳатчиси ҳамда президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимларини биргаликда бажариб келаётган эди. Ўтган йилларда олий ва ўрта махсус таълим вазири бўлган.

Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори лавозимида ўтган йилнинг августидан шу кунга қадар Шухрат Акмалович Ёвқочев фаолият юритиб келаётган эди.