10 ноябрь куни тахминан 13:00 да Нукусда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати. Уйда газда ишловчи иситиш қозонидан фойдаланилган.

9 ноябрь куни эса соат 7−30ларда Қашқадарё вилояти Қарши тумани Боғдод маҳалласида яшовчи аёл Б.И., унинг 2 нафар фарзандлари ҳамда яшаш хонадонига меҳмонга келган 5 нафар қариндошлари яшаш уйи ошхонасидаги газ плитасини ёқиб, ухлаб қолиши натижасида ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.

Прокуратура органлари ҳар икки ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш олиб бормоқда.