30 октябр куни Тошкент метрополитени Чилонзор йўлининг «Мирзо Улуғбек» ва «Буюк ипак йўли» бекатида поездлар ҳаракати жадвалидан чиқиш ҳолати юзага келди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

30 октябр куни соат 14:59 да Чилонзор йўлининг «Мирзо Улуғбек» бекатида техник сабабларга кўра йўловчиларга (ҳаракат таркибининг ишламай қолиши сабабли) йўловчилар станцияга чиқарилди. Поездлар ҳаракати жадвалидан чиқиш вақти 7−8 дақиқани ташкил этди.

Шу куни, тахминан 16:50 да, вагонлардан бирида шубҳали объект аниқлангани туфайли, «Буюк ипак йўли» бекатида маршрут бекор қилинди. Ҳаракат жадвалидан чиқиш вақти 3 дақиқани ташкил этди.

Тошкент метрополитени маъмурияти вужудга келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўради.