22 октябрь куни соат 22:00 да Хоразм вилояти Янгиариқ тумани Остон қишлоғида, фуқаро К. Г. (1974 йилда туғилган, якка тартибдаги тадбиркор бўлиб ишлаган) ҳамда унинг рафиқаси ва икки фарзанди ўз уйида вафот этган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, ўлим хонада қўлбола иситиш печкасидан тарқаладиган ис газидан заҳарланиш натижасида юз берган.

Янгиариқ тумани прокуратураси айни вақтда ушбу ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.