2020 йил 1 январдан Ўзбекистонда қандолат маҳсулотлари ва шоколад импорти учун божхона божи ставкалари оширилади. Бу президентнинг 2 октябрдаги қарорида кўзда тутилган (ҳужжат «Газета.uz» таҳририятида мавжуд).

Таркибида какао бўлмаган шакардан (жумладан ок шоколад) тайёрланган қандолат маҳсулотлари учун импорт божи 30 фоизгача оширилади (ҳозирда — 20 фоиз).

Таркибида какао мавжуд бўлган шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун ставкалар ҳозирги 15 фоиздан 30 фоизгача оширилади.

2018 йилда қандолат маҳсулотлари ва шоколад учун божхона божи 10 фоиз даражасида эди.