Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов тепартаменти фирибгарликда гумон қилинаётган яна уч Камерун фуқароси фотосуратларини эълон қилди. Аввалроқ департамент тўрт нафар камерунликка нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эди.

Фотосуратларда келтириб ўтилган шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролар яқин бўлган ички ишлар бўлимларига ёки 102 телефон рақамига, шунингдек Тергов департаментининг (71) 231−30−97, (71) 231−36−22 ва (71) 233−65−34 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.