Наманган шаҳрида ота ҳали 2 ёшга тўлмаган фарзандини Шимолий Фарғона каналига улоқтирди, дея хабар қилди «Севимли» телеканалининг «Замон» ахборот дастури.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари якунларига кўра, ота ўзининг 2018 йилда туғилган ўғли Рустамов Билолхонни моддий томондан таъминлаш учун фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ҳал қилувчи қарорига асосан апрель ойида ҳар топган даромадининг 70 фоизи тўлаб бориши лозим эди. У бу алимент пулини тўламаслик мақсадида юқоридаги ғаразли ниятини амалга оширади.

У онасининг уйида бўлган турмуш ўртоғининг ёнига боради ва ўғлини кўрмоқчи эканини айтади. У аёлига нонушта қилмаганини айтиб, бир пиёла чой олиб чиқишини илтимос қилади. Аёли уйга кириб кетгач, ота ўз фарзандини олиб қочади. У боласини Шимолий Фарғона канали томонга олиб бориб, уни сувга ташлаб юборади ва чўкиб кетгунича қараб туради.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, барча исботлар ва далилир ашёлар ўз тасдиғини топди. 25 сентябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида қотил ота Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-модда 2-қисм (жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш) «в», «и» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топиб, 18 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.