Октябрнинг биринчи куни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ғарбий Қозоғистон минтақасидан келган салқин ва нам ҳаво оқимлари таъсири сақлаб қолинади, дея хабар берди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида 1 октябрь куни тунда ва эрталабки соатларда айрим жойларда ёмғир ёғиши, Фарғона водийсида кун давомида ёғингарчиликлар кузатилиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси +8…+13, кундузи — +18…+23 даража атрофида бўлади.

Ҳафта ўртасидан сўнгига қадар мамлакатнинг катта қисми бўйлаб қарийб ёғингарчиликсиз об-ҳаво ҳукмронлик қилади, фақатгина 2 октябрда Фарғона водийсининг айрим жойларда бир оз ёмғир ёғади.

2−5 октябрь кунлари ҳарорат кечаси +10…+13, кундузи — +22…+25 даража атрофида бўлиб, ушбу давр учун ўртача кўрсаткичдан 2−4 даража юқорироқни ташкил этади.

Яқин кунлар учун об-ҳаво маълумоти