Хабар берганимиздек, бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

-81 кг вазнда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Рўзметов мусобақанинг кумуш медали эгасига айланди. Дилшод финалда қозоғистонлик Бекзад Нурдаулетовга қарши баҳсда мағлуб бўлди.