Самарқандда фаолият кўрсатиб келган қурилиш компаниясининг раҳбарияти устидан суд ҳукми ўқилиб, уларга қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидов хабар берди.

2019 йил 4 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судланувчилар Олим Раджабов (1963 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати — тожик, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, муқаддам судланган), Руслан Раджабов (1988 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати — татар, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта-махсус, муқаддам судланган), Шавкат Аблақулов (1973 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — олий, муқаддам судланмаган), Миралам Адилов (1964 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати — тожик, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — олий, муқаддам судланган) ва Файзулло Файзиев (1968 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — олий, муқаддам судланган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Зарифа Ахмедова раислигида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра:

О. Раджабов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а», «в» бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми «а», «б» бандлари ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташлик учун 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Р. Раджабов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а», «в» бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми «а», «б» бандлари ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташлик учун 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ш. Аблақулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а», «в» бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми «а», «б» бандлари ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташлик учун 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

М. Адилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а», «в» бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми «а», «б» бандлари ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташлик учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ф. Файзиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а», «в» бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми «а», «б» бандлари ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташлик учун 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Жабрланувчиларга етказилган моддий зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.