Ўзбекистон бўйлаб кузатилаётган иссиқ об-ҳаво яқин кунларда сақланиб туради. 26−28 август кунлари меъёрдан 2−3 даража юқори бўлган кам булутли қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси +17…+22, кундузи эса +33…+38 даража атрофида бўлади.

Пайшанба куни республиканинг шимолий ҳудудларига Волгабўйидан салқин ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда. Жума куни салқин ҳаво республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ҳаво оқимининг кириб келиши натижасида айрим жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.

29 августдан Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 30 августдан эса республиканинг қолган вилоятларида ҳарорат пасайишни бошлайди.

Августнинг охирги кунлари ҳаво ҳарорати август сўнгидаги кўрсаткичлардан 2−3 даража, шимолда эса 5−7 даража пастроқни ташкил этиб, кечаси +15…+20, кундузи +29…+34 даража, шимолда кечаси +12…+17, кундузи +22…+27 даража атрофида бўлади.

Яқин кунлардаги об-ҳаво маълумотлари