2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди.

Танлов натижаларини абитуриентнинг шахсий кабинети (cabinet.dtm.uz сайти ёрдамида), SMS хабарнома хизмати (5100 қисқа рақамига абитуриент ID рақамини юборган ҳолда) ҳамда тест натижалари қайдномаси (олий таълим муассасаларига борган ҳолда) орқали билиш мумкин.