Киевнинг «Динамо» клуби бош мураббийи Александр Хацкевич истеъфога чиқарилди. Шунингдек клубни Хацкевичнинг мураббийлар штаби ҳам тарк этди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.

Беларуслик мутахассиснинг мураббийлар штабида ўзбекистонлик Максим Шацких, шунингдек, Олег Лужний ва Михаил Михаилов бор эди. Ушбу штаб 2017 йилнинг 2 июнь кунидан буён «Динамо"да ишлаётганди.

Бугун Киев клуби расмий сайти Алексей Михайличенко бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берди.