Ўзбекистонлик ҳарбий алпинистлар Кабардин-Болқордаги Эльбурс чўққисини забт этди, Ўзбекистон қўшин разведкачилари 5−15 август кунлари Ҳиндистоннинг Раджастхан штатидаги Жайсалмер полигонида ўтказилган «Қўшин разведкаси аълочилари» танловида иккинчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

«Эльбурс ҳалқаси» халқаро мусобақасида бешта давлатнинг ҳарбий хизматчилари ўтамураккаб тоғ шароитида ва чидаб бўлмас босим остида ҳаракатланди. Кабардин-Болқордаги Эльбурс чўққисига амалга оширилган марш эсаҳақиқий ҳарбий алпинистлар нимага қодир эканлигини кўрсатиб берди.

Мусобақа иштирокчилари қуйи ҳарорат ва чекланган ҳаракат каби мураккаб тоғ шароитида, ўнлаб махсус вазифаларни бажардилар.

Беллашув аввалида иштирокчилар икки кун Эльбрусни қуйидаги йўналишлар бўйича пиёда забт этиш билан шуғулланди: Терскол чўққиси (2462 м.) — Азау яланглиги (2356 м.) — Приют-11 (4200 м.) — Эльбруснинг ғарбий чўққиси (5642 м.). 20 километрга яқин марш давомида баландликнинг умумий ўзгариши 2,2 километрга тенг, рельефи — ўрта мураккаб.

Махсус вазифаларни бажариш чоғида ҳарбий хизматчилар «Азау — Приют-11» йўналиши бўйича қурол-аслаҳа ёрдамида марш юришни амалга оширди.

Таъкидлаш керакки, «Эльбрус ҳалқаси — 2019» халқаро танловининг финал босқичида Ўзбекистон жамоаси биринчи бўлиб Эльбрусни забт этди. Бунинг учун жамоамизга 4 дақиқаю 25 сония керак бўлди.

Мусобақада Россия, Ҳиндистон, Марокаш, Қозоғистон ва Ўзбекистон жамоалари ўзаро беллашди.

Якуний натижаларга кўра, Россия биринчи ўринга (12 848 балл) муносиб кўрилган бўлса, иккинчи ўрин Ўзбекистон (12041 балл) жамоасига насиб этди. Кучли учликдан Қозоғистон ҳарбий хизматчилари жой олди (11 672 балл).

Шунингдек, Ўзбекистон қўшин разведкачилари 5−15 август кунлари Ҳиндистоннинг Раджастхан штатидаги Жайсалмер полигонида ўтказилган «Қўшин разведкаси аълочилари» танловида ҳамиккинчи ўринни қўлга киритди.

Беллашув давомида Арманистон, Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Россия, Судан ва Ўзбекистон қўшин разведкачилари ўзаро кучсинашди.

Якуний натижалар:

1-ўрин — Ҳиндистон разведкачилари гуруҳи;

2-ўрин — Ўзбекистон разведкачилари гуруҳи;

3-ўрин — Россия разведкачилари гуруҳи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ўтказилган «Қўшин разведкаси аълочилари» танловида Ўзбекистон фахрли 3-ўринни қўлга киритган эди.