Ўзбекистон ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Афғонистонда минтақавий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда, дея хабар қилди инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов сешанба куни.

ОИИБ президенти Цзинь Лицюнь бошчилигидаги банк делегацияси ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш бўйича мамлакат ҳукумати билан музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонда бўлиб турибди.

«Бизнинг Афғонистон билан иқтисодий ва савдо муносабатларга диққатли эканимизни ҳисобга олган ҳолда биргаликда минтақавий лойиҳаларни амалга оширишга келишдик… Уларга Афғонистондаги лойиҳалар керак», — деди вазир ОИИБ делегацияси ташрифи доирасида ўтказилган бизнес-брифинг якунлари бўйича. Вазир транспорт инфратузилмалари ва энергетика соҳаларидаги йирик лойиҳалар ҳақида эканини таъкидлади.

Цзинь Лицюнь бизнес-брифинг чоғида ОИИБ Ўзбекистон билан Марказий Осиё чегараларидан ташқарида ҳамкорликни бошлашни «сабрсизлик билан кутаётгани"ни қайд этиб ўтди. Унинг баҳосича, Ўзбекистоннинг иштироки банкнинг минтақадаги фаолияти учун муҳим аҳамият касб этади.

Аввалроқ мамлакатимиз ҳукумати ва ОИИБ Бухоро вилоятида сув таъминоти, оқава сув ва автомобиль йўлларини қуриш соҳаларида умумий қиймати 600 млн доллардан зиёд бўлган лойиҳалар мажмуини амалга ошириш бўйича келишув имзолагани хабар қилинган эди.