Тошкент шаҳар ИИББ туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари дам олиш кунларисиз ишлашмоқда, дея хабар қилди пойтахт бошқармаси матбуот хизмати. Шанба ва якшанба кунлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида иш кунлари бўлиб, 8.00 дан 20.00 гача фаолият кўрсатади.

ИИББнинг эслатиб ўтишича, 2020 йилнинг 1 январь кунидан эгасининг биометрик маълумотлари бўлмаган паспортлар бекор ҳисобланади. Биометрик паспортни расмийлаштириш учун МваФРБ билан боғлиқ ишларни кечиктирмасликни сўради. Бу ишларни қулай бўлган кунда амалга ошириш мумкин, ҳаттоки якшанба куни ҳам.

Шунингдек, якшанба кунлари барча туман МваФРБларига паспорт-виза тартиби билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича ҳам мурожаат қилиш мумкин. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш масаласи, прописка ва рўйхатдан чиқиш масалалари шулар жумласидан.