Тошкентда триатлон бўйича илк бор «BEFIT INDOOR TRIATHLON» мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Иштирокчилар бассейнда сузиш, махсус спорт инвентарларида югуриш ва велопойга машқларини бажаришди. Мазкур мусобақада қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди:

Эркаклар:

1. Семён Шадрин

2. Александр Массель

3. Тимур Жангиров.

Аёллар:

1. Анна Романика

2. Ирина Шейна

3. Рамиля Халикова.