Ўзбек спортининг афсоналаридан бири, хизмат кўрсатган спорт устаси, баскетболчи Равиля Наджиповна Салимова 77 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Равиля Салимова 1941 йил 8 август куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида таваллуд топган. Баскетбол бўйича Собиқ Иттифоқ терма жамоаси таркибида 2 карра карра жаҳон чемпиони, 4 карра Европа чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, икки марта Бутунжаҳон универсиада ўйинларида олтин медалларга сазовор бўлган.

Клубдаги фаолияти давомида нафақат Собиқ Иттифоқ, балки қатор хорижий жамоалардан таклиф бўлса-да, фақат Тошкентнинг «Меҳнат» ва СКИФ жамоалари шарафини ҳимоя қилди. Профессионал спортдаги фаолиятини якунлагач Ўзбекистондаги кўплаб болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида ўз маҳоратини ёшларга ўргатиб келди.