25 июнь куни тахминан 12:00 да Тошкентнинг Чилонзор туманида Бунёдкор кўчасида Howo русумли юк машинаси ва олтита енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Юк машинасининг 32 ёшли ҳайдовчиси талгат Т. қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, Matiz (33 ёшли Эркинжон Р.), Cobalt (26 ёшли Ахлиёр Э.), Lacetti (61 ёшли Абдуманнаб А.), Spark (35 ёшли Жаҳонгир Т.), Matiz (29 ёшли Шерзод А.) ва Matiz (23 ёшли Шамсиддин А.) автомобиллари билан тўқнашган. Ҳайдовчилардан ҳеч ким жабрланмади.

ЙТҲ вақтида автомобиллардан биридан отилиб кетган эҳтиёт қисми йўл бўйида пиёда кетаётган 21 ёшли Санобар Т.ни жароҳатлаган. У кичик тан жароҳати олиб, тиббий ёрдам учун мурожаат қилган.

ЙТҲга юк автомобили ҳайдовчисининг бошқарув чамбарагида ухлаб қолгани дастлабки сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Авария тафсилотлари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.