Истанбул ҳокимлигига такрорий сайловда мухолифатдаги Жумҳурият халқ партияси (ЖХП) вакили Акрам Имомўғли ғалаба қозонди. Такрорий сайлов 23 июнь куни бўлиб ўтди.

РИА Новостининг хабар қилишича, 99 фоиз бюллетенлар ҳисоб-китоби Акрам Имамўғлининг 54,21 фоиз, унинг рақиби — президент Режеп Таййип Эрдоған бошчилигидаги Адолат ва тараққиёт партияси (АТП)нинг вакили Бинали Йилдирим эса 44,99 фоиз овоз тўплаганини кўрсатди.

Истанбул ҳокими лавозими учун биринчи сайлов 31 март куни бўлиб ўтган эди. Унда Акрам Имамўғли 48,8 фоиз, Бинали Йилдирим эса 48,55 фоиз овоз тўплаган эди. Бироқ АТП сайлов участкаларида сайлов комиссияларининг айрим аъзолари давлат хизматчиларидан тайинланмагани, шунингдек, имзоланмаган баённомалар мавжудлигини маълум қилиб, сайловнинг такроран ўтказилишига эришган эди.