Жорий йилнинг 16 июнь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман Ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармасига алдов йўли билан пулни ўзлаштириш бўйича ҳужжат келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, 2018 йил 31 октябрь куни Бухоро шаҳрида яшовчи М.А. исмли аёл фуқаро С.Ф.нинг уйида унга кредитга «Malibu» русумли автомашина олиб беришини ваъда қилиб, ундан 20 000 000 сўм пули ва 200 АҚШ долларини олиб берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

М.А. ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.