Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик мабуот хизмати хабар берди.

Жумладан,

подполковник Қодиров Мансур Холиёрович Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига;

подполковник Каршиев Азиз Мухторович Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига;

подполковник Исмаилов Нодирбек Мусирманович Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

майор Абраев Фаррух Холмуратович Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.