Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий душанба куни вафот этди, дея хабар қилди РИА Новости «Ал-Аҳрам» нашрига таянган ҳолда.

Газета маълумотларига кўра, бошқарувга келганидан икки йил ўтиб, 2013 йилда вазифасидан четлаштирилган 67 ёшли президент жосуслик тўғрисидаги иш бўйича суд мажлиси вақтида оламдан ўтган.

Аввалроқ суд Мурсийга ўлим жазосини тайинлаган, бироқ 2016 йилда кассация суди ҳукмни ўзгартириб, ишни қайта кўриб чиқишга қайтарган эди.