Тошкентнинг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди, дея хабар қилди Norma.uz.

Профилактика инспекторлари фаолияти бўйича ижтимоий сўров ўтказиш, «Хавфсиз ҳудуд» электрон иловасиниишлаб чиқиш, мессенжер каналлар яратиш, «SOS» тугмачалари орқали ташвишли видео хабар бериш тизимларини ўрнатиш, видео кузатув камераларини, учувчисиз учадиган аппаратларни харид қилиш режалаштирилмоқда.

Бош прокуратурага «Хавфсиз бозор» тажриба лойиҳаси доирасида видеорегистраторли учувчисиз учадиган аппаратларни харид қилиш, олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат берилди.

Бундан ташқари, пойтахт ҳокимлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Чилонзор туманида кўп квартирали уй-жой фондини профессионал бошқарув компаниялари томонидан бошқариш бўйича тажрибани жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди. Мазкур тажриба январь ойида Юнусобод туманида йўлга қўйилган эди.