Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск 29 майдан 2 июнга қадар Марказий Осиё давлатлар бўйлаб сафари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилди.

У Тожикистонда президент Эмомали Раҳмон, Қозоғистонда президент Қосим-Жомарт Токаев ва биринчи президент Нурсултон Назарбоев, Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Дональд Туск дастурида 30 май куни Душанбе, 31 май куни Нур-Султонга бориб, шу куни ташрифнинг қолган қисмини ўтказиш учун Ўзбекистонга келиш режалаштирилган.

Ташриф кун тартибидан минтақавий ва икки томонлама ҳамкорлик, иқлим ўзгариши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чегараларни бошқариш ва минтақадаги хавфсизлик масалалари ўрин олган.