Якшанба куни кечқурун Тожикистон ғарбидаги қаттиқ тартибли колонияда ғалаён кўтарилди, дея хабар берди РИА Новости.

Тартибсизликлар «Ислом давлати» жангарилар гуруҳига аъзолик учун ҳукм ўқилганидан сўнг бошланди. 29 маҳбус ва 3 қўриқчи ҳалок бўлди.

Тожикистон Адлия вазирлигининг хабар беришича, 30 маҳбусдан иборат гуруҳ пичоқ ва бошқа ўткир жисмлар билан қуролланган ҳолда қамоқхонанинг уч қўриқчисини гаровга олиб, ўзларининг озод этилишини талаб қилади, сўнгра уларни ўлдиради.

Колония ходимлари тартибни сақлашга буюради, бироқ маҳкумлар бўйсунмайди ва бошқа назоратчиларга ташланиб, уларнинг айримларига жароҳат етказади.

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, маъмурият вазиятни барқарорлаштириш учун қатъий чораларни кўради. Ҳозирда вазият назорат остида. Тергов органлари ишни текширмоқда.

Қамоқхона Ваҳдат шаҳрида, Душанбедан 15 км жануби-шарқда жойлашган. Унда 1500 нафарга яқин маҳкум сақланмоқда.