2019 йил 10 май куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи, 8-синф ўқувчиси А.А. Тошҳовуз кўчасида Боғиатиргул кўчасида яшовчи, 8-синф ўқувчиси О.М. билан ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларига пичоқ билан уриб тан жароҳати етказганлар.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, содир бўлган ҳодиса натижасида А.А. ва О.М. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.