Адлия вазирлиги жорий йилнинг 10 майдан — 30 июнь кунига қадар фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича акция эълон қилади, дея хабар қилди Адлия вазирлигининг Telegram-канали.

Хабарда фуқаролар учун қуйидаги саволлар берилган:

  • Сизнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларингиз бузиляптими?
  • Турар жойингиз қонунга хилоф равишда бузилдими?
  • Бузилган иморатингиз учун компенцация тўланмаяптими?
  • Сизга таклиф этилган компенсация тури сизни қониқтирмаяптими?
  • Кўчмас мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини ололмаяпсизми?

Адлия вазирлиги фуқароларни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари учун қуйидаги ҳавола орқали мурожаатларини юборишга чақирди.