Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент ботаника боғида ташкил этилган Иккинчи жаҳон уруши йиллари ҳарбий техниклари ва қурол-яроғлари кўргазмаси 11−12 май кунлари ҳам давом этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирилиги матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Дам олиш кунлари боғ 10:00 дан иш бошлайди, кириш бепул.

Ташриф буюрувчилар Т-34, ИС-2 танклари, ўзиюрар артиллерия қурилмалари ҳамда Шоаҳмад Шомаҳмудов оиласига бағишланган экспозицияларни томоша қилишлари мумкин. Соат 10:00, 12:00, 14:00, 16:00 ва 18:00 да спектакль намойишлари бўлиб ўтади.