6 май куни эрталаб ҳолатига кўра, 5 май куни Москванинг Шереметьевода самолётнинг фавқулодда қўниши натижасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Бу маълумотни тергов олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлимига тасдиқлади, дея хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Sukhoi Superjet самолёти двигателида ёнғин келиб чиққани сабабли Шереметьево аэропортига фавқулодда қўндирилди. 41 киши ҳалок бўлди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қурбон бўлганлар ва жароҳатланганларга ҳамдардлик билдирди.