Марказий Осиёда наркотрафик ва терроризмга қарши кураш коллектив саъй-ҳаракатларни талаб қилади, шу муносабат билан Марказий Осиё наркотик воситалар, психотроп моддалар уларнинг прекурсорларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш бўйича минтақавий ахборот координацион марказининг ШҲТнинг Минтақавий антитеррор тузилмаси билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш талаб этилади.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жума куни Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув Меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-учрашувидаги нуқтида маълум қилди.

2−3 май кунлари Тошкентда ўтказилган учрашувда минтақа ва Россия ташқи ишлар вазирлари, шунингдек БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, АҚШ Давлат департаменти, Европа Иттифоқи ва ЕҲХТ вакиллари иштирок этди.

«Яқин истиқболда наркотиклар контрабандасига алоқадор трансмиллий тузилмаларнинг фаол аъзоларига нисбатан Марказий Осиё давлатлари ва ҳамкорларининг ваколатли органлари ўртасида мунтазам тезкор ахборот айланишини чуқурлаштиришни энг муҳим вазифалардан деб ҳисоблаймиз», — деди Сергей Лавров.

Яна бир муҳим йўналиш жиноий йўл билан қўлга киритилган пул маблағларини қонунийлаштириш билан шуғулланувчи наркотузилмалар фаолиятига барҳам беришда амалий алоқаларни йўлга қўйишдан иборат.

«Бу наркодаромадлар ҳисобидан терроризмни молиявий қўллаб-қувватлашга барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатлар манзарасида янада долзарблашади», — дея қўшимча қилди у.

Сергей Лавров «енгил наркотиклар» деб аталувчи воситаларни қонунийлаштираётган мамлакатлар сони ортиб бораётгани ва халқаро антинаркотик конвенцияни тубдан қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади.