Божхона ходимлари сифати кафолатланмаган маҳсулотларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхлона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Яқинда «Сирдарё» чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган фуқаролар Ш. Ж. ва Б.Р.ларга тегишли икки дона спорт сумкалари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, спорт сумкалари ичида хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини кафолатловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 530 миллион сўмдан ортиқ, жами 1568 қути биоактив қўшимчалар борлиги маълум бўлди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.