Ўзбекистон ҳукуматининг 26 апрелдаги қарори билан давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, ходимлари бўлган кузатув кенгашлари аъзоларига тўловлар миқдорига чеклов ўрнатилди.

Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида маълум қилишича, бир чоракда тўловлар миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан ошмаслиги керак.

Ҳужжатга мувофиқ, хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари аъзолигига номзодларни кўрсатиш устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятлари бўйича — бош вазир ёки унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Устав капиталида давлат улуши 50 фоизгача бўлган хўжалик жамиятлари бўйича эса ҳукуматнинг тегишли котибиятлари билан келишиш талаб қилинади.