Айни пайтда Тошкент шаҳри ва республиканинг 8 вилоятини ҳамда Қорақалпоғистон Республикасини боғловчи «Олмаота — Бишкек — Тошкент — Термиз» автомобиль йўли 865-километрининг Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудида жойлашган Яллама кўпригида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Шу сабабли республиканинг бошқа вилоятларидан Тошкент шаҳрига келаётган автомобиллар тирбандлиги юзага келмоқда.

Тошкент вилояти ЙҲХБ маълум қиладики, «Олмаота — Бишкек -Тошкент — Термиз» автомобиль йўлининг 871-километрида жойлашган иккинчи даражали йўл орқали «Тошкент — Душанбе» йўлига ўтиб Тошкент шаҳрига етиб олиш мумкин.

Тошкент вилояти ЙҲХБ ҳайдовчилардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди.