Олий даражадаги Ўзбекистон — Қозоғистон мулоқоти самимий ва амалий руҳда ўтди. Музокаралар якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг турли соҳаларига оид ўнга яқин ҳужжат имзоланди, дея хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.«Казинформ» агентлигининг хабар қилишича, Мудофаа вазирликлари ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ҳамкорлик, шунингдек аэродромларда ҳарбий ҳаво кемаларини қабул қилиш, муҳофаза қилиш ва уларга аэродром-техник хизмат кўрсатиш тўғрисидаги келишувларни имзолади.

Меҳнат фаолияти ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ноқонуний миграцияга қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув имзоланди.

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирлиги «Маркази Осиё» савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини ташкил этиш масаласи бўйича меморандум имзолади.

Икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари 2019−2020 йилларда ҳамкорлик дастурини имзолади.

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Токаев музокаралари якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилинди, дея хабар берди Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати. Президентлар мудофаа ва ҳарбий-техника, шунингдек космик тадқиқотлар ва ишланмалар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш режалари тўғрисида маълум қилишди.

Икки давлат раҳбарлари минтақа мамлакатларининг Орол денгизи ҳавзасида аниқ дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича молиявий ва иқтисодий институтлар, халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш йўли билан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги ҳамкорликни жадаллаштиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқлади. Улар илм-фан, таълим, маданият, санъат, туризм ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш тарафдори эканликларини тасдиқлади.

Қосим-Жомарт Токаев Шавкат Мирзиёевни Қозоғистонга ташриф буюриши таклиф қилди. ташриф муддатлари дипломатик каналлар орқали келишилади, дейилади хабарда.