Ислом тараққиёти банки билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги ОТМларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича янги лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм канали орқали хабар берилди.

Олий таълим тизимида Ислом тараққиёт банки инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган «Олий таълим муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш» лойиҳаси иш фаолиятини бошлади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 60,5 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлиб, бунда Ислом тараққиёт банки маблағлари 47,72 млн. АҚШ доллари ва Ўзбекистон Республикаси улуши 12,81 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади республика миқёсида 50 та ОТМни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлашдан иборат.