2019 йилнинг I чорагида банклардаги аҳоли омонатлари ҳажми 8,1 фоизга ошиб, 15 891 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банкнинг телеграм канали орқали хабар берилди.

Шу жумладан, миллий валютадаги омонатлар 10,3 фоизга ўсиб, уларнинг жами омонатлардаги улуши 62 фоизгача кўтарилди.

Шу билан бирга, хорижий валютадаги омонатлар қолдиғи 4,7 фоизга ошган бўлсада, уларнинг жами омонатлардаги улуши 39 фоиздан 38 фоизгача камайди.