2019 йил 5 апрель куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига Ким Санг Ён бошчилигидаги «Samsung Electronics» делегацияси ташриф буюрди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм канали орқали хабар берилди.

Ташриф доирасида «Samsung Electronics» ҳамда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумга кўра, компания кўмагида университетда таълимда рақамли трансформациядан фойдаланиш йўлга қўйилади.

Меҳмонлар университет лаборатория хоналари, ахборот ресурс-маркази, мехатроника ва метрология марказларини кўздан кечириб, талабаларнинг техник лойиҳалари ва инновацион ишланмалари билан танишди.