Рио олимпиадаси чемпиони, ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров кеча профессионал боксда дебют жангини ўтказди. Буюк Британиянинг «МТК» промоутерлик компанияси билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган Шаҳобиддин дастлабки жангини индонезиялик Энтони Хольтга қарши олиб борди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

6 раундга мўлжалланган жанг 1-раунддаёқ тугади. 1-раунднинг 19-сонияси ўтиб бораётган пайт Зоиров йўллаган кучли зарбани индонезиялик боксчи ўтказиб юборди ва нокаутга учради.

Шу тариқа Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги илк жангида дастлабки дақиқадаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонди.