Фарғона вилояти чегарадош ҳудудларидан бири Риштон тумани чегара ҳудудларида Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида фуқаро И.А.га тегишли «Нексия» русумли автомашина кўздан кечирилди. Натижада автомашинада, яширин йўллар орқали олиб ўтишга мўлжалланган 11 дона полиэтилен қопларга жойланган, салкам ярим тонна рангли металл парчалари ва чиқитлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.