2019 йил 29 март куни Навоий вилояти Хатирчи тумани Урганжи қишлоғида яшовчи Ҳ.Х., Учқудуқ тумани Йўлчилар қўрғони Дев маҳалласида яшовчи акаси З.Х. билан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани Кўмир қишлоғида яшовчи опаси Д.Х.нинг уйига келган.

У ерда ака-укалар вояга етмаган жияни Б.А.ни тарбиялаш мақсадида танасининг турли жойларига таёқ билан уриб, жароҳат етказганлар. Оқибатда боланинг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли уни бошқа хонага олиб чиқиб, ётқизиб қўйганлар.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, содир бўлган ҳодиса натижасида Б.А. олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ака-укалар ушланганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.