Март ойида 2382 бош йўрға тувалоқ Қизилқум чўли ялангликларига қўйиб юборилди, дея хабар қилди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Қушлар Давлат экология қўмитаси ҳамда овчилик туризми билан шуғулланувчи Falcon Hunting Solutions компанияси билан ҳамкорлик битими доирасида қўйиб юборилди.

2006 йилдан буён Ўзбекистонда — Навоий ва Бухоро вилоятларида — иккита марказ йўрға тувалоқларнинг табиатдаги сонини қайта тиклаш учун ушбу турдаги қушларни етиштириш билан шуғулланиб келмоқда. Ҳар икки марказда шу вақтга қадар жами 16320 бош қуш табиатга қўйиб юборилди.

Йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960-йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган.

Фото