ТДТУ «Кончилик иши ва металлургия» факультети декани ва бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар 27 март куни эҳтиётсизлик оқибатида талабалар ётоқхонасининг олтинчи қаватидаги деразадан қулаб тушган талабанинг Паркент туманидаги уйига ташриф буюрди, дея хабар қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Суҳбат давомида қизнинг онаси М.А. қизида юрак етишмовчилиги бўлгани, бош мия босимининг ортишидан шикоят қилиб турганини маълум қилган.

Ш. У. устозлари ва курсдошлари ҳамроҳлигида дафн қилинди.

«Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марҳуманинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради», — дейилади хабарда.

Вазирлик матбуот хизматининг қайд этишича, Ш. У. табиатан оғир ва босиқ бўлган, ҳеч ким билан ихтилофга бормаган, оиласида ҳеч қандай муаммолари бўлмаган. Ўқишда аъло баҳоларга ўқиган, хулқи намунали, талабалар орасида ҳурматга эга ва ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган.