Southwest Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 MAX 8 лайнери Флоридадаги (АҚШ) Орландо аэропортига фавқулодда қўндирилди, дея хабар қилди Meduza.

Самалёт Орландодан Викторвилга (Калифорния) парвозни амалга ошираётган эди, бироқ ҳавога кўтарилиши билан учувчи двигателларда муаммо борлигини хабар қилди, шундан сўнг аэропортга қайтишга қарор қилинди.

Бортда тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

АҚШ президенти Дональд Трамп Эфиопиядаги лайнер ҳалокатидан сўнг Boeing 737 MAX самолётлари парвозини тўхтатиш тўғрисида фармойиш берган эди. Бошқа мамлакатлар ортидан Ўзбекистон ҳам ўз аэропортларини бу турдаги самолётлар учун ёпди. Тақиқ бир ойга жорий этилди.